Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг янги аъзоларига гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда президентнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси лойиҳасининг кенг жамоатчилик ўртасидаги муҳокамаси натижалари таҳлилига бағишланган масала кўриб чиқилди, деб ёзади ЎзА.

Маълумки, Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис палаталари, Адлия вазирлиги, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳ Сайлов кодекси лойиҳасини ишлаб чиқди. Сайлов кодекси лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилди.
Мажлисда Марказий сайлов комиссияси томонидан Сурхондарё, Навоий, Сирдарё, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисида бўшаб қолган ўринларга сайланган Олий Мажлис Сенатининг янги аъзоларига Сенат аъзоси гувоҳномаси ва кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.







Мавзуга оид
18:24 / 08.04.2026
Сенат ялпи мажлисида шаҳарсозлик, йўл инфратузилмаси ва риелторликка оид муҳим қонунлар маъқулланди
22:27 / 07.04.2026
Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланади
21:18 / 07.04.2026
Автомобил йўлларида сунъий тўсиқ ва нотекислик яратиш тақиқланиши мумкин
18:28 / 07.04.2026