ОАВ: Мэй Трамп билан баҳслашишдан кўра Россияга «ташланишни» маъқул кўрди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Нью-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеясининг 73-йиғилишида яна Россияни Солсберидаги заҳарлаш ҳолати бўйича ёлғон баёнотлар беришда айблаб чиқди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар қилмоқда.
Тереза Мэй БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида Россия ўзининг «жиддий сохталаштириши» билан барчани адаштириб юборишга ҳаракат қилганини айтди, деб хабар бермоқда Sky News.
Британия ҳукумати раҳбари БМТ Бош ассамблеясидаги ўз нутқида Буюк Британия Евроиттифоқдан чиқиб кетаётганига қарамай, халқаро ҳуқуқ нормалари ва альянсларни ҳам ҳимоя қилиб чиқди.
Британиянинг The Guardian газетаси ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп билан Эрон масаласи бўйича қарама-қаршиликларга қарамасдан, Тереза Мэй Солсберидаги ҳодиса туфайли Россияга эътибор қаратишни афзал кўрди. Бунга эса, ўз навбатида, Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров томонидан «жиддий эътироз» билдирилди, дейилади материалда.
The Washington Examiner нашрининг эътибор қаратишича, Россия заҳарлаш бўйича ҳодисадан сўнг Ғарбнинг фитна билан жавоб бериши ҳамда биологик қуролдан фойдаланиши мумкин эканидан ташвишга тушиб қолди.
«Ҳодисалар ривожи шундай хулоса чиқаришга ундамоқдаки, бугун ҳеч нарсани истисно этиб бўлмайди, жумладан, биологик қуролдан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин бўлган провокацияларни ҳам», - деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Скрипаллар туфайли Россияга жуда қаттиқ санкцияларни ваъда қилганди.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024