Спорт | 20:42 / 27.09.2018
11294
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» 7та гол урилган ўйинда «Қўқон-1912»ни енгиб, Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди

Qo'qon-1912 PFK

Ўзбекистон Кубогининг яримфиналидан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Пахтакор» сафарда «Қўқон-1912» билан беллашди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиқди.

Тошкентликлар 1-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Тиаго Безерра қулай имкониятдан фойдаланиб, тўпни мезбонлар дарвозасига йўллади. Бироқ, «Қўқон-1912» тезда ҳисобни тенглаштиришга эришди. Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга оширди. 21-дақиқада Дилшод Раҳматуллаев узоқдан чиройли зарба йўллаб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг, «Пахтакор» яна уч марта мезбонларни хатолари учун жазолади. Голлар Исмоил Гонсалвеш, Жалолиддин Машарипов ва Тиаго Безерра ҳисобига ёзилди. Сўнгги дақиқаларда «Қўқон-1912» яримҳимоячиси Суҳроб Бердиевнинг зарбасидан сўнг, тўп Игорь Сергеевга тегиб, дарвозага кириб кетди.

«Пахтакор»нинг финалдаги рақиби 27 сентябрь куни «Бунёдкор» - ОКМК ўйинидан сўнг аниқланади. Финал баҳси 28 октябрь куни Фарғонанинг «Истиқлол» стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон кубоги, 1/2 финал
27 сентябрь
«Қўқон-1912» – «Пахтакор» - 2:5
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (6 пен), Игорь Сергеев (90+1 автогол) - Тиаго Безерра (1, 77), Дилшод Раҳматуллаев (20), Исмоил Гонсалвеш (45+1), Жалолиддин Машарипов (66)

Мавзуга оид