Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Қатар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишини тасдиқлади
БМТ Бош ассамблеяси майдонларида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр қиролликнинг Қатар билан бирор-бир иш олиб боришни истамаётганини тасдиқлади. Қатарга 2017 йилда террорчиликни қўллаб-қувватлаш айблови билан блокада эълон қилинганди.
Ал-Жубайр халқаро муносабатлар кенгаши йиғилишида ўнлаб йиллардан бери террорчилик гуруҳлари етакчиларини ўзида қабул қилаётган Қатарнинг ўзини тутишини номақбул деб атаган.
Жумладан, вазир “Ал-Қоида” етакчиларидан бири Саудия Арабистонига Қатар паспорти билан кирганини эслаб ўтган.
“Бу муносабатларнинг таранглиги эмас, биз шунчаки улар билан бирор-бир алоқага эга бўлишни истамаяпмиз. Қатар 1990-йилларнинг ўрталаридан террорчи ва экстремистларни қўллаб-қувватлаб келади, уларнинг етакчиларини қабул қилиб, уларга терактларини оқлаш учун телевидение орқали мурожаат қилиш имконини беради, бу эса номақбулдир”, деб айтган ал-Жубайр.
Унинг айтишича, Қатар Форс кўрфазида муаммолар юзага келтириш ва вазиятни барқарорсизлаштириш мақсадида араб давлатларида террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлаб келади.
Мавзуга оид
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026