Тошкент марказий вокзалида сайёҳлик агентликлари учун махсус чиптахона ишга тушди
Сентябрь ойидан бошлаб "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ томонидан туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида Тошкент марказий вокзалида Сайёҳлик агентликлари учун пул ўтказмалари орқали чипта харид қилишга хизмат қилувчи махсус чиптахона ташкил этилди. "Ўзтемирйўлйўловчи" матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Махсус чиптахона туристик агентликларига ҳужжатларни расмийлаштириш, чипталарни харид қилишда қўшимча қулайликлар яратади. Мазкур кассада:
- ҳар бир сайёҳлик агентликлари билан шартномаларни чиптахонанинг ўзида тузиш;
- ҳужжатларни расмийлаштириш, пул ўтказмаларини ҳисоб-китоб қилиш;.
- туристик агентликлар томонидан буюртмаларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларни назорат қилиш;
- гуруҳли буюртмаларга чипталарни соддалаштирилган ҳолда расмийлаштириш жараёнлари амалга оширилади.
Бунинг учун махсус ходимлар ажратилган бўлиб, улар юқори даражада сервис хизмати кўрсатиш ишларини олиб боришади.
Иш вақти ҳар куни 12 соатни (08:00 дан 20:00 гача) ташкил этади. Узлуксиз равишда хизмат кўрсатилади.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024