«Тошшаҳартрансхизмат» ходими нега лавозимидан бўшашга қарор қилганини маълум қилди
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг уч нафар катта лавозимдаги ходимлари вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди. Kun.uz мухбири уларнинг ишдан бўшаш сабабларига қизиқиб, 5-автобус саройи директори лавозимида ишлаган Мурод Мусахўжаев билан боғланди.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тарқатган хабарда гўёки, мен масъулиятсиз ва ишга лаёқатсизлигим учун ишдан бўшатилган кишидек кўрсатилганман. Аслида, шу йилнинг 14 сентябрь куни ишдан ўз хоҳишимга кўра бўшаш тўғрисида аризани ёзгандим. Бундай қарорга келишимга бир нечта сабаблар бор.
Аввало, 5-автобус саройи директори лавозимида 2 ой ортиқ муддат ишладим, холос. Шу қисқа муддатда сарой ҳудудида ободонлаштириш, таъмирлаш ишларини ташкил этиб, ўз чўнтагимдан пул сарфладим. Ҳаттоки, йўналишдаги автобусларнинг техник носозлиги бартараф этиш учун етарли маблағ ажратилмайди. Эҳтиёт қисмларни сотиб олдим», деб вазиятга ойдинлик киритди Мусахўжаев.
Муроднинг таъкидлашича, у автобусларни GPS мосламаларисиз ҳаракатланишига чора кўрмагани учун эмас, балки айнан мана шу ҳолатга барҳам бермоқчи бўлганда раҳбариятнинг босимига учради.
«Мен ёшлигимдан транспорт соҳасида ишладим. Аслида тадбиркорлик қилиб, рўзғоримга етарли даромад қилиб юргандим. Автосаройга келганимда ишлар анча мураккаб ташкил этилганига кўзим тушди. Биринчи галда, халқни рози қилиш учун янги йўналишларни ташкил этиш, мавжуд йўналишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритдим. Ёзнинг иссиқ кунларида аҳолига ичимлик суви тарқатиш акциясини амалга оширдик. Бир қараганда ҳаммаси бир маромда давом этаётганди.
Анвар Жўраев ўрнига Моҳирхўжа Валиев «Тошшаҳартрансхизмат» раиси лавозимига тайинланиши билан мени «жамоа»дан чиқаришга ҳаракат қила бошлади. Эмишки, мен эски раҳбарнинг «одам»иман. Боз устига, GPS ўрнатилмай, қоғозда битта рақам, амалда бошқача бўлган йўналишдаги автобусларни аниқлаб, диспетчерлик қисмига мурожаат қилдим.
Минг афсуски, шундан сўнг, менга босим кучайди ва ўз хоҳишимга кўра, ишдан кетишга қарор қилдим», дейди у.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, «Тошшаҳартрансхизмат»нинг диспетчерлик қисми мутасадди ходими ҳам ишдан бўшатилган ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
23:59 / 16.08.2024
Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/соатгача чекланади
07:56 / 19.07.2024
Тошкентда «Ғалабанинг 40 йиллиги» автобус бекати қулаб тушди
10:29 / 21.06.2024
Абдулла Арипов янги лавозимларга тайинланган номзодларни ҳукумат аъзоларига таништирди
16:31 / 09.04.2024