Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов Халқаро туризм куни муносабати билан соҳа вакилларини қутлади
27 сентябрь Халқаро туризм куни жаҳоннинг аксарият мамлакатларида кенг нишонланади. Бу йил ушбу байрам Ўзбекистонда ҳам катта тантана билан нишонланди. Жумладан, шу куни таълим муассасаларида ўқувчилар билан туризм ҳақида суҳбатлар уюштирилди, жойларда туризм йўналишларига доир қатор тадбирлар ўтказилди, соҳада узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келаётган ҳамда фаол ходимлар мукофотланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мамлакатда туризм ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган барчани байрам билан қутлади:
"Ўзбекистонда туризм ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ҳар бир инсонни Халқаро туризм куни билан чин дилдан қутлаб, уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Соҳа вакилларининг кўп йиллар давомида туризм ривожи учун хизмат қилишлари, ёшларни муносиб тарбиялашларига умид билдираман. Тадбиркорлар ва сармоядорларга кўплаб имкониятлар яратилаётган бугунги кунда мамлакат туризмини ривожлантириш йўлида Ўзбекистонга янада кўпроқ сармоя жалб қилишларига тилакдошман. Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқими янада ошиб бораверсин! Ҳаётингиз қизиқарли саёҳатлар, бахтли ҳодисалар ва унутилмас таассуротларга бой бўлсин!"
Мавзуга оид
17:52 / 26.06.2026
Ватанпарвар журналистларни ўзимга дўст ва маслакдош деб биламан - Шавкат Мирзиёев
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
12:02 / 18.06.2026