Жамият | 10:45 / 28.09.2018
13950
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда қайнотасини қайчи билан жароҳатлаган аёл ушланди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу йил 25 сентябрь куни “Ҳ.Олимжон” МФЙда яшовчи Л.Т. исмли аёл уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи қайнотаси А.Р.га қайчи билан жароҳат етказган. Натижада А.Р. касалхонага ётқизилиб, Л.Т. қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид