Спорт | 23:03 / 29.09.2018
10028
2 дақиқада ўқилади

А Серия. «Ювентус» иродали тарзда «Наполи»ни енгди, Роналду учта голда иштирок этди

Италия чемпионати 7-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Ювентус» ўз майдонида «Наполи» билан беллашиб, 3:1 ҳисобидаги иродали ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ҳисоб 10-дақиқада меҳмонлар томонидан очилди. Ҳимоячилар хатосидан фойдаланган Мертенс тўпни дарвозага йўллади. Орадан 16 дақиқа ўтгач, ҳисоб тенглашди. Роналду оширган тўпни Манжукич боши билан дарвозага киритди. 49-дақиқада Криштиану узоқ масофадан зарба йўллаганида, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Манжукич уни бўш қолган дарвозага аниқ йўллади. 76-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Роналду боши билан дарвоза томон йўллади. Ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилган Бонуччи уни дарвозага киритиб юборди.

Бу натижадан сўнг, «Ювентус» 21 очко билан 1-ўринда, «Наполи» эса 15 очко билан 2-ўринда бормоқда. 

А Серия, 7-тур
Ювентус – Наполи 3:1 

29 сентябрь, «Альянц Стэдиум» 
Голлар: 0:1 – 10 Мертенс, 1:1 – 26 Манжукич, 2:1 – 49 Манжукич, 3:1 – 76 Бонуччи. 
Ювентус – Шченсни, Кьеллини, Жоау Канселу, Алекс Сандро, Бонуччи, Пьянич, Матюиди, Жан (Бентанкур, 62), Роналду, Дибала (Бернардески, 64), Манжукич (Куадрадо, 84).
Наполи – Оспина, Альбиоль, Хюсай, Мариу Руй, Кулибали, Зелиньски (Малькюи, 61), Гамшик (Фабиан Руис, 70), Инсинье, Аллан, Кальехон, Мертенс (Милик, 61).
Огоҳлантиришлар: Мариу Руй (24), Кулибали (40), Хюсай (55), Бонуччи (60), Инсинье (60), Жоау Канселу (69), Алекс Сандро (85).
Четлатиш: Мариу Руй (58).

Мавзуга оид