АҚШ Сурияга қарши санкциялар жорий этишга тайёр
АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри сўзларига кўра, Вашингтон Сурия Араб Республикасига нисбатан «қаттиқ» санкциялар жорий этишга тайёр турибди. Бу агарда ушбу мамлакат ҳукумати янги конституцияни яратиш бўйича лойиҳа устида ишлашдан воз кечган тақдирда, рўй беради. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик кенгашини четлаб ўтган ҳолда ушбу санкцияларни жорий қилишга тайёр.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Вашингтон Осиё ва Евроиттифоқдаги ўз иттифоқчилар ёрдамида ҳам Сурия Араб Республикасига нисбатан санкциялар қўллаши мумкин.
Жеффрининг таъкидлашича, АҚШ Сурия ҳукумати «жуда қийин ҳолатга тушиб қолишини» хоҳлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ етти давлат БМТга Сурия бўйича чақириқ билан чиққанди.
АҚШ бошчилигида, еттита давлат ТИВ раҳбарлари БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистурани тез вақт ичида Сурия конституциясини ишлаб чиқиш борасида қўмита йиғилишини ташкил этиш масаласига оид чақириқ билан чиқишди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024