Спорт | 23:27 / 29.09.2018
11592
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. «Челси» «Ливерпуль»га қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

Англия Премьер-Лигаси 7-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Челси» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилди. Кескин курашларга бой тарзда ўтган ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. 

Ҳисоб 25-дақиқада Эден Азар томонидан очилди. Бу натижа сўнгги дақиқаларгача сақланиб турди. 89-дақиқада Старриж узоқ масофадан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 

Бу натижадан сўнг, «Челси» 17 очко билан 3-ўринда, «Ливерпуль» эса 19 очко билан 2-ўринда бормоқда.  

АПЛ, 7-тур
Челси – Ливерпуль 1:1 

29 сентябрь, «Стэмфорд Бриж» стадиони
Голлар: 1:0 – 25 Азар, 1:1 – 89 Старриж. 
Челси – Аррисабалага, Давид Луиз, Алонсо, Аспиликуэта, Рюдигер, Жоржиньо, Канте, Виллиан (Мозес, 73), Ковачич (Баркли, 81), Азар, Жиру (Мората, 65).
Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Гомес, Хендерсон (Кейта, 78), Вейналдум, Милнер (Старриж, 86), Мане, Салоҳ (Шакири, 66), Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Мане (39), Милнер (77).

Мавзуга оид