Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараолди ҳамкорлиги биринчи Форумини ўтказиш режалаштирилмоқда
Фото: Tengrinews
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегараолди ҳамкорлиги бўйича биринчи Форум Чимкентда бўлиб ўтиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Чимкентга амалий ташрифи чоғида баёнот берди, деб хабар қилмоқда «Курсив».
«Мен Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида чегараолди ҳамкорлиги бўйича биринчи иқтисодий форуми Чимкентда ўтказилишини таъминлаш учун Ўзбекистон билан келишаман», - деди Нурсултон Назарбоев Чимкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилишда.
Унинг қайд этишича, сўнгги вақтларда ҳар икки давлат ҳамкорлиги фаоллашгани ва мустаҳкамланиб бораётгани фонида, ҳар йили ўтказиладиган Қозоғистон-Россия форумлари каби Қозоғистон-Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлик форумларини режалаштириш ва амалга ошириш учун зарурдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев Чимкентни Марказий Осиёнинг иқтисодий марказига айлантирмоқчи экани хабар берилганди.
Оқўрда матбуот хизмати маълумотларига кўра, президент шаҳар фаоллари олдида чиқиш қилиб, республика даражасидаги мақом олгани туфайли шаҳар олдида замонавий ёндашувлар ҳамда яхши ишлаб чиқилган стратегияни талаб қиладиган янги вазифалар пайдо бўлганини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025