Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди Жанубий Кореядан Ўзбекистонга 10 дақиқада пул ўтказиш мумкин
Бугун, 29 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Ансан шаҳрида пул жўнатмалари билан шуғулланувчи икки муассаса – Россиянинг QIWI банкига қарашли Контакт ва Жанубий Кореянинг GME Remittance ташкилотлари Ўзбекистон ва МДҲ давлатларига тезкор пул жўнатмалари хизматининг очилиш маросимини ўтказди. Маросимга Москвадан ташриф буюрган Контакт вице-президенти Елена Гафарова хоним ва менежер Антон Коротигин пул жўнатмалари хизматини GME Remittance ижрочи директори ва ҳиссадори, жаноб Сунг Жонг Хва билан биргаликда тантанавий равишда очиб берди.
Контакт вице-президенти Елена Гафарова: “Контакт ва GME Remittance ўзаро ҳамкорликда Жанубий Кореяда қонуний истиқомат қилувчи Ўзбекистоннинг олтмиш мингга яқин фуқароси учун энг қулай, тезкор, арзон ва кафолатли пул жўнатмаларини тақдим этмоқда. Пул жўнатмаларини амалга ошириш учун телефонингизга GME Remittance мобил иловасини юклаб олишингиз, унда рўйхатдан ўтиб, қабул қилувчининг исми, фамилияси ва телефон рақамини киритишингиз кифоя. Пулингиз бор-йўғи 10 дақиқада қабул қилиш учун тайёр бўлади”.
GME Remittance ижрочи директори Сунг Жонг Хва: “Авваллари Кореядан Ўзбекистонга пул жўнатиш учун соатлаб банкда навбат кутишга ва қиммат нархда пул жўнатишга тўғри келарди ёхуд кўпчилик ноқонуний равишда тадбиркорлар орқали пул жўнатар эди. Бу билан Сиз, табиийки, пулингизни хатарга қўяётган бўласиз. GME Remittance мобил иловаси орқали уйингиздан чиқмай туриб пул жўнатмаларини амалга оширасиз ва пулингиз 10 дақиқада қабул қилувчининг қўлида бўлади!”
GME Remittance фойдаланувчиси Обиджон: Илгари Ўзбекистонга кетаётган танишларим орқали пул жўнатар эдим. Буни ноқонуний эканлигидан хабарим йўқ эди. Уни устига қимматга тушардим ва пулим анча кеч етиб борар эди. GME Remittance мобил иловаси орқали икки марта пул жўнатишга улгурдим. Аёлим ҳеч қандай муаммосиз 10 дақиқада пулимни олди. Эндиликда фақат GME Remittance мобил иловаси орқали пул жўнатаман ва барчага GME Remittance мобил иловасидан фойдаланишни тавсия этаман.
GME Remittance директори Субаш Поудел: “GME Remittance ва Контакт ҳамкорликда Кореядаги Ўзбекистонликлар учун энг аъло ва энг қулай пул жўнатмаларини таъминлаб берадилар”.
Сайт: www.gmeremit.com
Фейсбук: fb.com/gmeuzbekistan
Мобил телефон рақами: +82 10 3015 6864
Телефон/Факс: +82 2 3673 5559 / +82 2 3674 5559
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026