Виртуал Сингапур: Тарихдаги энг кенг қамровли рақамли лойиҳа ишга туширилди
Сингапур дунёнинг технологик жиҳатдан энг илғор шаҳарларидан бири ҳисобланади, келажакда унинг бу йўналишдаги позицияси фақат мустаҳкамланади. Ҳайдовчисиз ва учар автомобиллар каби технологиянинг сўнгги ютуқлари синовларидан ташқари, ҳозирнинг ўзида тарихдаги энг кенг кўламли "Виртуал Сингапур" 3D-лойиҳаси йўлга қўйилган. Жорий йил охиригача давлат муассасалари, кейин эса барча фуқаролар ушбу платформага кириш имконига эга бўлади.
Ноёб онлайн-платформа 53 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда ва у катта маълумотларга асосланган. Виртуал моделга бутун шаҳар инфратузилмаси ҳақидаги жуда кўп маълумотлар киритилган. Бу шаҳарнинг виртуал нусхасидир.
Тест синовнинг биринчи босқичида давлат хизматлари интернетга уланган қурилмаларда ундан фойдаланиш имконига эга бўлади. У бинолар қурилиши ва йўллар ётқизилишини режалаштириш, фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, террорчи хавфларни бартараф этиш ва бошқалар учун қўлланади. "Виртуал Сингапур" Smart Nation лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Smart Nation - фуқаролар турмуш сифатини яхшилаш йўлида энг янги технологияларни татбиқ қилишга доир давлат дастури.
Бироқ экспертларнинг янги тизимга қатор саволлари бор. Табиийки, баъзи маълумотлар аноним бўлиши керак, лекин платформа очиқлиги боис ёвуз ниятли кимсалар ундан ғаразли мақсадларда фойдаланиш эҳтимоли бор.
"Қандай маълумотлар очиқ ва қандайлари ёпиқ бўлиши кераклиги устида ўйлаб кўриш керак. Зеро агар платформа етарлича аниқ бўлмаса, ундан ҳеч ким фойдаланмайди. Аксинча бўлса, бу хавфли бўлиши мумкин. Масалан, унинг ёрдамида уйдан чиқмасдан бинолар баландлиги, мақсадгача масофани таҳлил қилиш ва снайпер учун аниқ позицияни топиш мумкин. Шундай экан, биз тўғри мувозанат топишимиз керак", - дейди лойиҳа раҳбари Жорж Ло.
Мавзуга оид
16:17 / 04.10.2024
Ярим асрда биринчи марта: Сингапурда собиқ вазир пора олгани учун қамалди
21:03 / 31.08.2024
Сингапурда эркак хотини билан ажрашиш учун унинг машинасига каннабис ташлаб қўйгани аниқланди
14:02 / 24.08.2024
Сингапур компанияси Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейсларини амалга оширмоқчи
09:21 / 25.07.2024