Жамият | 14:21 / 01.10.2018
7650
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилоят Пенсия жамғармаси Избоскан туманида амалий анжуман ўтказди

28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси тизимни ислоҳ қилиш, соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, соҳада йўл қўйилаётган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан Избоскан туман бўлимида амалий семинар ташкил қилди.

Вилоятдаги барча туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари, пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбарлари ва архивариус ходимлар иштирок этган анжуманда фуқароларни қабул қилиш тартиблари, бўлимларда ҳужжатлар билан иш олиб бориш, архив иши, пенсия таъминоти билан боғлиқ ҳужжатларни амалиётда тўғри қўлланилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги “Республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини ун, дон ва нон маҳсулотлари билан ишончли таъминлашда рақобат ҳамда бозор механизмларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 731-сонли қарори ижросини жойларда бажарилиши юзасидан жойларда олиб борилаётган ишлар самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Семинар якунида бошқарма бошлиғи Сардорбек Раҳмонов фуқароларни қабул қилиш маданияти, соҳада амалга оширилаётган ишларни виждонан бажарилиши, коррупция ва жиноятчиликка қарши қурашиш учун ҳамжиҳатликда иш юритиш лозимлиги тўғрисида маъруза қилди.

Вилоят ва туман мутасаддиларидан иборат гуруҳ “Қашқарлик” маҳалласида истиқомат қилувчи пенсионер, фахрий устозлар Қобилжон Рустамов ва Дилоромхон Рустамоваларни  “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан йўқлашди.                   

Элмурод Эрматов, Андижон

KUN.UZ мухбири    

Мавзуга оид