Жаҳон | 22:20 / 01.10.2018
12930
1 дақиқада ўқилади

Кувайт АҚШга нефт етказиб беришни тўлиқ тўхтатди

Кувайт сентябрда АҚШга нефть етказиб беришни тўлиқ тўхтатди. Бундай ҳолат Кувайт Ироқ билан ҳарбий ихтилоф сабабли нефть экспортини тўхтатишига тўғри келган 1992 йилдан бери биринчи марта юз берди.

Bloomberg ахборот агентлигининг фикрича, Кувайт АҚШга етказиладиган нефтни каттароқ талаб кузатилаётган Осиёга йўналтирилади.
 
“Эронга қарши санкциялар бошқа ишлаб чиқарувчиларга АҚШдагидан кўра нархлар юқорироқ бўлган Осиёда кўпроқ нефть сотишга имкон беради”, деб айтган Lipow Oil Associates консалтинг фирмаси раҳбари Энди Липоу.

Кувайт нефти Осиёда бир баррели учун 80 долларга, АҚШда эса 79 долларга сотилмоқда.

Маълум қилинишича, айни вақтда Кувайтнинг экспорт қилинувчи 80 фоиз нефти Осиёга етказилади.

Мавзуга оид