Иқтисодиёт | 09:39 / 02.10.2018
34556
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат қарзи рекорд даражага етди 

Фото: Depositphotos

АҚШнинг 30 сентябрда якунланган 2018 молиявий йил учун давлат қарзи 1,2 трлн долларга ошиб, 21,5 трлн долларга етди. Бу ҳақда The Washington Examiner нашри маълум қилди. 

АҚШ қарзи бундай қийматга тарихда илк бор етди.
 
Маълум қилинишича, АҚШнинг бюджет дефицити 2020 йилгача Барак Обама президентлиги вақтидаги каби 1 трлн долларга етади. Конгрессдаги консерваторларнинг таъкидлашича, ҳукумат харажатлари назоратсиз қолмоқда ва янада каттароқ дефицитга олиб келиши мумкин.
 
Обаманинг президентлиги вақтида (2009-2016 йиллар) АҚШ давлат қарзи 9 трлн доллардан кўпроққа ошиб, 20 трлн долларга етган. Америкалик иқтисодчилар ушбу қиймат 2026 йилгача 30 трлн долларгача ошиши мумкинлигини айтишмоқда. 
 
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ томонидан жорий қилинадиган божлардан олинадиган даромадлар давлат қарзини узиш учун йўналтирилишини маълум қилган. 

Мавзуга оид