Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик қариндошининг паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринди
Фото: CA-NEWS
«Чечме-автодорожний» ўтказиш пункти чегарачилари 1 октябрь куни давлат чегараси бузиб ўтган шахс - Қирғизистон фуқаросини қўлга олишди. Бу ҳақда 2 октябрь куни Қирғизистон Давлат чегараси хизмати хабар бермоқда.
Қирғизистон фуқароси, 1997 йилда туғилган А.А., Ўзбекистоннинг Сўх анклавига бошқа бировнинг паспорти орқали кириб боришга ҳаракат қилган.
Паспорт назоратидан ўтиш чоғида у чегара нарядига бошқа фуқаро - 1985 йилда туғилган С.Ш. номига берилган паспортни тақдим этган.
Жиддий текширув вақтида чегарачилар ҳужжатдаги фотосурат билан уни тақдим этган шахснинг кўринишида фарқ борлигини аниқладилар, кейинчалик, сўров давомида, А.А. қариндошининг паспортидан фойдаланганини тан олди.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, ушланган шахс Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026