Фоторепортаж: Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро кўргазмасига старт берилди
Бугун, 3 октябрь куни "Ўзэкспомарказ"да "Ипак йўлида туризм" номли XXIV Тошкент халқаро туризм кўргазмасига старт берилди.
"Ипак йўлида туризм 2018" Тошкент халқаро туристик ярмаркасининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. У БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти қошидаги Европа минтақавий директори ўринбосари Кристофер Имбсенга Ўзбекистон билан сермаҳсул ҳамкорлик ва Тошкент халқаро туристик ярмаркасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганлик учун миннатдорчилик билдирди.
Азиз Абдуҳакимов "Ипак йўлида туризм" ярмаркаси бутун дунё туризм соҳаси вакиллари саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи Марказий Осиёдаги энг йирик майдон ҳисобланишини таъкидлади. Шунингдек Бош вазир ўринбосари туризм Ўзбекистонда етакчи соҳалардан бири сифатида белгилангани ва бу каби стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбирларга катта эътибор қаратилаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, профессионалларнинг бундай конструктив учрашувлари мамлакатларимиздаги туристик соҳанинг жадал ривожланишига туртки беради.
"Туризм ривожи учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш йўлида қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳамда Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси маҳаллий туризм саноатининг тезкор ривожланиши учун кенг имкониятлар яратади", - деди Бош вазир ўринбосари.
Шунингдек, Ҳукумат мурожаатида хорижий ишбилармонлар учун туризм жозибасини ошиб бораётганини айтилиб, АҚШ, Хитой, Корея Республикаси, Буюк Британия, Нидерландия, Сингапур ва Туркия каби мамлакатларининг инвестицион компаниялари Ўзбекистонда турли инфратузилмавий туристик объектларни яратишга доир қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга қизиқиш билдираётганини таъкидлади.
Тадбирнинг доимий равишда ўтказилиши ва унда хорижий ҳамкорлар ва меҳмонларнинг иштироки унинг халқаро туризм ривожида қанчалик муҳим эканини тасдиқлайди.
"Ипак йўлида туризм" халқаро кўргазмаси икки - Миллий ва Халқаро павильонларда ўтказилмоқда.
Миллий павильонда Ўзбекистон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси тақдимот стендларини кўриш мумкин. Уларда ҳар бир ҳудуднинг миллий маданияти ва туристик салоҳияти намойиш этилмоқда.
Халқаро павильонда эса халқаро авиакомпаниялар, таълим ва тиббиёт муассасалари ўз стендлари билан иштирок этмоқда.
Бундан ташқари, кўргазмада Ўзбекистондаги барча туризм турлари салоҳияти билан танишиш имкони мавжуд, айниқса, туризмнинг янги турларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон туристик бозори қизиқарли ва хилма- хил маҳсулотларга бой. XXIV Тошкент халқаро туризм кўргазмаси Ўзбекистон ҳамда бутун Марказий Осиё туризм саноатининг ёрқин ва кенг кўламли ҳодисасидир.
Халқаро туризм кўргазмаси 1995 йилдан буён БМТ бутунжаҳон туристик ташкилоти (БМТБТТ) қўллаб-қувватлаши остида ўтказиб келинади.
Ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан туристик бизнес профессионаллари ушбу кўргазмада йиғилишади.
Тадбирдан мақсад - тажриба алмашиш, Ипак йўли маданий-тарихий меросини тарғиб қилиш ва ривожлантириш, ҳамкорлик режалари муҳокамаси учун учун халқаро платформа яратиш.
Тадбирнинг бош ташкилотчилари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва "Миллий PR-марказ".
Таъкидлаш жоизки, 3 октябрь куни "Ўзэкспомарказ"да ўз ишини бошлаган XXIV Тошкент халқаро туризм кўргазмаси 5 октябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
19:07 / 21.12.2023
Ўзэкспомарказда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди
17:36 / 23.10.2023
“UzCharmExpoEurAsia-2023”да 112 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланди
20:08 / 30.11.2022
Ўзэкспомарказда “Ипак йўлида туризм” ярмаркаси ўз ишини бошлади
12:00 / 08.05.2022