Oppenheimer компанияси Тошкентга инвесторларни жалб этишга ўз ёрдамини таклиф қилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда Американинг Oppenheimer компанияси пойтахт рейтингини кўтариш ва унга инвесторларни жалб этишга ёрдам беришни таклиф қилди, деб хабар берди ҳокимлик ахборот хизмати.
Хабарга кўра, Oppenheimer вакиллари компания мижозларга инновацион, индивидуал ечимлар таклиф қилиши билан бошқа рақобатчиларидан ажралиб туришини қайд этди.
Oppenheimer молиявий маслаҳатчилари кенг ресурслардан ва 1900га яқин мутахассисларнинг тажрибаларидан, хусусан, акциялар бозори, капитал бозори ва инвестиция-банк хизматлари тадқиқотларидан фойдаланади.
Оқилона маслаҳат бериш ва анъанавий ва ноанъанавий инвестицион маҳсулотлардан фойдаланишга имкон бериш Oppenheimer компанияси бизнесининг асосини ташкил этади, дея қайд этилди учрашувда.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024