Жамият | 17:30 / 04.10.2018
16971
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда фуқаро оилавий жанжал туфайли ўғлини пичоқлади 

Иллюстратив фото

Шу йил 7 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи А.С. уйида оилавий жанжал туфайли ўғли Х.С.нинг орқа ўнг елка қисмига пичоқ билан жароҳат етказган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Х.С. касалхонага ётқизилган. Ҳолат жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид