Жаҳон | 11:04 / 04.10.2018
13216
2 дақиқада ўқилади

Пенс: Россиянинг АҚШ ишларига аралашишга уриниши Хитой ҳаракатлари олдида ҳеч нарса эмас

Фото: REUTERS/Chris Wattie

Хитой ҳукумати Америка сиёсатига Россиядан кўра фаолроқ аралашишга ҳаракат қилмоқда. Бундай баёнот билан Америка Қўшма Штатлари вице-президенти Майк Пенс чиқиш қилди, дея хабар беради Reuters.

Агентлик барча ҳужжатларни таҳлил қилгач, Пенснинг сўзлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддиятни янада кескинлаштириши мумкин, деган хулосага келди.

Хусусан, АҚШ вице-президенти Пекиннинг Америка Қўшма Штатлари раҳбарияти билан ўзаро можародан фойдаланиб, АҚШ ишларига аралашишга уринишлари ҳақида гапириб беришни режалаштирмоқда. Шу нуқтаи назардан, нутқда Россияга ҳам алоҳида жой ажратилган.

«Яқинда разведка ҳамжамиятининг юқори мансабли аъзоси менга русларнинг ҳаракати Хитой бутун мамлакат бўйлаб қилаётган ишлари олдида ҳеч нарса эмаслиги ҳақида айтди», - дейилади Майк Пенснинг нутқида.

Вашингтон ва Пекин ўртасида савдо келишмовчиликларидан бошланган можаро яқинда янги босқичга ўтди. Октябрь ойининг бошида АҚШ Хитой эсминеци Жануби-Хитой денгизида Америка кемасига яқин масофада «хавфли» манёврларни амалга оширгани ҳақида маълум қилди. Пекин Хитой кемаси қонун доирасида ҳаракат қилганини айтди.

Бундан ташқари, Америка Қўшма Штатлари Россияни Америкадаги сайловларга аралашишда айбламоқда. Расмий Москва айбловларни рад этяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитойни қўрқитиш учун ўз кучини намойиш қилмоқчи экани хабар берилганди.

Мавзуга оид