Жаҳон | 09:05 / 06.10.2018
7165
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда 5 киши ижтимоий тармоқлардаги хабарлар учун кўп йиллик қамоқ жазосига тортилди

Фото: AFP

Вьетнамда 5 фуқаро ижтимоий тармоқлардаги постлар ва “ўз фикрини билдиришнинг бошқа тинч йўллари” учун 8 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига тортилди. Уларнинг бу ҳаракатлари ҳукуматга қарши фаолият деб баҳоланган, деб хабар берди Amnesty International ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилоти.

Ташкилотнинг маълум қилишича, судланувчилар “халқ ҳокимиятини ағдаришга қаратилган ҳаракатларни содир этишда” айбдор деб топилган. 

Amnesty International’нинг маълум қилишича, сентябрда ҳам Вьетнамда 8 киши ҳукуматга қарши фаолият учун қамалган.

Августда Вьетнам суди АҚШнинг 2 фуқаросини терактлар ташкиллаштириш ва ҳукуматга қарши фаолият учун 14 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилганди. Яна 10 киши камроқ муддатларга озодликдан маҳрум этилган. Барча судланувчилар “давлат тўнтарувини амалга оширишга уринишда” айбдор деб топилган.

Мавзуга оид