Бугунги кунда Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчиларнинг катта қисми ижтимоий тармоқларда, хусусан Instagram’da фаол. NapoleonCat маълумотларига кўра, мамлакатимиздаги Instagram фойдаланувчиларининг қарийб 64 фоизи эркаклар, 36 фоизи эса аёллардан иборат. Бу рақамлар тармоқнинг аҳамияти ва таъсир доираси қанчалик кенг эканини кўрсатади.
Аммо савол туғилади: Instagram – жамият учун кўпроқ имкониятми ёки таҳдид?
Ижобий жиҳатлар
1. Алоқа ва мулоқот майдони бўлган ушбу тармоқ дўстлар, қариндошлар ва ҳамфикрлар билан тезкор алоқа қилиш, дунё бўйлаб одамлар билан танишиш имконияти ижтимоий тармоқнинг энг катта афзалликларидан.
2. Платформа орқали фан, тиббиёт, психология ёки шахсий ривожланишга оид кўплаб билимлар тарқалмоқда.
3. Тадбиркорлар ва компаниялар учун Instagram реклама ва мижоз топишнинг энг самарали каналларидан бири.
4. Бу ерда ўзини ифодалаш осон, истеъдодли ёшлар ўз ижодий ишларини кенг аудиторияга тақдим этишлари мумкин.
Салбий жиҳатлар
1. Ёлғон образлар ва солиштириш синдроми. Фильтрлар ва идеаллаштирилган ҳаёт акс этган постлар кўп ҳолларда ёшларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади.
2. Фейк ахборот ва манипуляция жуда кўп учрайди ва тез тарқалади. Instagram орқали тарқалаётган текширилмаган янгиликлар жамоат онгига салбий таъсир қилиши мумкин.
3. Шахсий маълумотларни ўғирлаш, аккаунт бузилиши ёки онлайн таъқиб ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
4. Рилслар тезкорлиги ва турфа хиллигига қизиқиб вақт ўтгани сезилмайди натижада кўпчилик учун Instagram иш ёки ўқиш жараёнига салбий таъсир қилиб, самарадорликни пасайтиради.
5. Болалар, айниқса ўсмирлар учун назоратсиз фойдаланиш маънавий хавфлар ва диққат тарқоқлигига олиб келиши мумкин.
Instagram таъсиридаги аёллар
Юқорида келтирилган статистикада фойдаланувчилар орасида аёллар улушининг нисбатан камлигини кўрсатса-да, тармоқнинг эмоционал таъсирига тушиб қолиш аёлларда кўп учрайди. Бунга улардаги физиологик жараён сабаб бўлиши мумкин. Физиологик жиҳатдан аёл организмида ҳар икки соатда гормонлар ўйнаб туради, эркакларда эса бу ҳолат бир кунда бир марта юз беради. Бу дегани аёллар эмоционал ва ўта ҳиссиётга берилувчан бўлишади.
















