Спорт | 21:20 / 07.10.2018
5412
2 дақиқада ўқилади

«Атлетико» қийин учрашувда ғалаба қозониб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди

«Атлетико» Испания чемпионатининг 8-тур учрашувлари доирасида «Бетис»га қарши ўйнади. Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида кечган учрашувда майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Ўта асабий руҳда кечган ўйиннинг (ҳакам 8 марта чўнтагидан сариқ карточка чиқарди) 74-дақиқасида Корреа аниқ ҳаракат қилиб, майдон эгаларига ғалаба келтирди.

Бу ғалаба эвазига «Атлетико» очколари сонини 15тага етказди ва турнир жадвалида биратўла 4 поғона юқорилиб, «Севилья» (13), «Реал» (14), «Алавес» (14) ва «Барселона»ни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга чиқиб олди.

«Бетис» 12 очкоси билан 7-ўринда жойлашган. «Барселона» тур доирасидаги учрашувини энди ўйнайди, «Валенсия»га қарши кечадиган ўйин натижасига кўра, «Атлетико» биринчи ўриндан тушиб кетиши мумкин.

Кейинги турда мадридликлар жамоаси «Вильярреал» меҳмони бўлади (20 октябрь), «Бетис» «Вальядолид»ни қабул қилади (21 октябрь).

Испания чемпионати
8-тур
Атлетико – Бетис 1:0
 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 74 Корреа.
Атлетико – Облак, Годин, Филипе Луис, Хуанфран (Арьяс, 74), Люка Эрнандес, Коке, Сауль, Родри Эрнандес, Лемар (Корреа, 57), Гризманн, Калинич (Парти, 66).
Бетис – Лопес, Бартра, Сидней, Фирпо, Манди, Каналес, Герреро (Санабрия, 81), Санчес (Тельо, 66), Гуардадо (Вильям Карвалью, 17), Ло Чельсо, Морон.
Огоҳлантиришлар: Фирпо (41), Хуанфран (47), Годин (58), Филипе Луис (77), Сауль (78), Бартра (85), Люка Эрнандес (88), Морон (90).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид