Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда йўловчиларга ҳужум қилинди: 2 киши ҳалок бўлди, 16 нафари жароҳатланди
Хитойнинг шарқий қисмида номаълум эркак кўчадаги йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилди, сўнгра автомобилда оломон устига бостириб борди. Маҳаллий полиция шу ҳақида хабар берди.
Воқеа 6 октябрь куни кечқурун Чжэцзян провинциясидаги Нинбо шаҳрининг Бэйлунь туманида рўй берди.
Полиция маълумотларига кўра, Ван фамилияли гумондор шахсий муаммолари сабаб йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилган, кейин эса автомобилда одамлар устига бостириб борган. Натижада 2 киши ҳалок бўлган, 16 нафари жароҳатланган.
Шу куни кечқурун полиция гумондорни қўлга олишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026