Туркия Халқаро валюта жамғармаси кредитларидан воз кечди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған унинг мамлакати Халқаро валюта жамғармаси кредитларидан бошқа фойдаланмоқчи эмаслигини айтди.
“Биз ХВЖ кредитлари саҳифасини бошқа уни очмаслик учун ёпдик”, деб айтган Эрдўған Адолат ва тараққиёт партияси фаоллари олдидаги нутқида.
Эрдўған буни охирги вақтда Вашингтон билан таранглашган муносабатлар ортида айтиб ўтди. Бунга хусусан америкалик пастор Эндрю Брансоннинг Туркияда 2016 йилда ҳибсга олиниши сабаб бўлган. АҚШ шу иш бўйича Туркия адлия вазири Абдулҳамит Гул ва ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуга қарши санкциялар киритган.
Кейинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Туркиядан экспорт қилинувчи алюминий ва пўлатга божларни 2 мартага, яъни мос равишда 20 ва 50 фоизгача оширишга қарор қилган. Анқара эса бунга жавобан АҚШдан экспорт қилинувчи умумий миқдори 533 млн долларлик 22 та маҳсулот, жумладан, тамаки, спиртли ичимликлар, автомобил, косметик маҳсулотлар, гуруч ва меваларга божлар қийматини оширган.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022