Жаҳон | 19:57 / 08.10.2018
4350
2 дақиқада ўқилади

Нигерия президенти илк бор аёл киши бўлиши мумкин 

Фото: twitter.com/@Oby Ezekwesili

Нигериянинг собиқ таълим вазири Оби Эзеквесили мамлакат президенти сайловларида иштирок этишга қарор қилди. Сайловлар 2019 йил февралда бўлиб ўтади, рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатлар топшириш 8 октябрда тугаган. 

Сайловларда ҳаммаси бўлиб 9 номзод иштирок этадиган бўлди. Улар асосида асосий номзодлар амалдаги президент, 75 ёшли Муҳаммаду Бухорий ва мухолиф Халқ демократик партияси номзоди, 72 ёшли Атику Абубакар ҳисобланади. Айнан шу икки партия вакиллари мамлакатда ҳарбий бошқарув якунланган 1999 йилдан бери президент лавозимини эгаллаб келишади.

ВВС News Эзеквесилини президент лавозимига номзодини қўйган энг атоқли аёллардан деб атаган. Аёл номзоди Нигерия бирлашган конгресси партиясидан илгари сурилган.

Эзеквесили 55 ёшда бўлиб, ўз вақтида Жаҳон банки вице-президенти бўлиб ишлаган. Сиёсатчи, шунингдек, 2014 йилда жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган 276 қиз ўқувчини қутқариш бўйича кампанияга бошчилик қилган. Кузатувчилар аёлга асосан ёшлар овоз беришини, 30 ёшгача бўлганлар эса Нигерияда 50 фоизни ташкил қилишини айтишмоқда. 

Мавзуга оид