Иқтисодиёт | 22:45 / 08.10.2018
8108
1 дақиқада ўқилади

Россия Марказий банки нефть нархи 35 долларгача тушиб кетиши мумкинлигини истисно қилмаяпти

Россия Марказий банки ўз прогнозларида Россияга қарши санкциялар сақланиб қолишидан келиб чиқади, деб маълум қилди банк раиси биринчи ўринбосари Ксения Юдаева. Унинг айтишича, Марказий банк нефтнинг нархи 35 долларгача тушиб кетиши ва санкциялар кучайтирилишини кўзда тутувчи хатарли сценарийни ҳам истисно қилмаяпти.

Ушбу сценарий бўйича нефть нархи 2019 йилда ҳозирги қийматига нисбатан кескин пасайиб, келгусида ҳам паст қийматда сақланиб қолиши кўзда тутилган. Бу инфляциянинг тезлашиши ва ялпи ички маҳсулот ўсиши суръатларининг пасайишига олиб келади.

Марказий банкнинг базавий сценарийсида Urals нефтининг жорий 70 доллардан 2020-2021 йилларда 55 долларгача пасайиши кўзда тутилган. Яна бир сценарийга кўра, нефть нархи 70 долларлигича сақланиб қолади. 

Мавзуга оид