Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида Хотин-қизлар спорт ҳафталигига старт берилди
8-13 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан "Хотин-қизлар спорт ҳафталиги" дея эълон қилинди. Тошкент вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида Хотин-қизлар спорт ҳафталигига старт берилди. Вилоят ҳокимлиги вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.
"Хотин-қизлар спорт ҳафталиги" тадбирларига вилоятнинг барча ташкилотлари жалб этилмоқда.
Жумладан, Янгийўл шаҳрида спорт ҳафталиги доирасида тўрт умумтаълим мактабида қизлар ўртасида волейбол тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Ҳафта давомида шаҳардаги барча умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт бирлашмалари ҳамда маҳаллаларда бундай тадбирлар ўтказилиши белгилаб олинди.
Олмалиқ шаҳрида "Хотин-қизлар спорт ҳафталиги" доирасида сешанба - волейбол, баскетбол, шахмат-шашка, чоршанба - сузиш, кисқа масофага югуриш, пайшанба - бадиий гимнастика, таэквондо, жума куни эса спортнинг барча йуналишларида турли эстафета ўйинлари ташкил этилиши, шанба - якуний натижалар таҳлили ва тақдирлаш маросимлари режалаштирилди.
"Соғлом аёл - соғлом жамият" шиори остида ўтказилаётган ҳафталикда вилоят ҳокимлиги барча хотин-қизларни спорт тадбирларида фаол қатнашишга чақиради.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026