Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомалида жангарилар уч америкалик ва бир британияликни қатл этишди
Фото: Getty Images
Сомалида фаолият юритувчи «аш-Шабоб» радикал гуруҳи жосуслик билан шуғулланган уч нафар америкалик ва бир нафар британияликни қатл этгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Қатл этиш Марказий Жубба провинциясидаги Жилиб шаҳрида жойлашган майдонда амалга оширилган. Бу ҳақда «аш-Шабоб» ўзи томонидан назорат қилинувчи радиостанция эфирида хабар берди.
Маҳаллий аҳоли хабарларига қараганда, чет элликларни устунларга боғлаб қўйишган ва ҳукмни эълон қилиб, отиб ташлашган.
«Аш-Шабоб» «Ал-Қоида» халқаро террорчилик ташкилотининг қаноти ҳисобланади. Сомали ва ундан ташқарида ҳаракат қилади. 2014 йилда «аш-Шабоб» жангарилари ўз назоратидаги ҳудудларнинг аксарият қисмини йўқотдилар, аммо терактлар содир этишни давом эттирдилар.
Мавзуга оид
23:30 / 31.12.2025
Трамп дунёдаги эҳтимолий «энг ёмон» давлатни айтди
21:51 / 26.12.2025
Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд мустақиллигини тан олди
22:21 / 09.12.2025
Хитой молия компаниясининг собиқ раҳбари порахўрлик учун қатл этилди
21:23 / 04.12.2025