Франциялик икки ҳафта давомида ўзини шифокор сифатида кўрсатиб келди
Франциянинг Бордо шаҳридаги касалхонада эркак киши камида икки ҳафта давомида ўзини шифокор қилиб кўрсатди, сўнг уни полициячилар қўлга олишди. Бу ҳақда France 3 телеканали хабар бермоқда.
Исми ошкор этилмаётган, ёши тахминан 50да бўлган француз шифокорнинг кийими ва стетоскопни ўғирлаган ҳамда камида икки ҳафта давомида Pellegrin касалхонасида ўзини шифокор сифатида кўрсатган. «Ҳамкасблари» унга саволлар беришганида, у бошқа бўлимдан келганини айтган.
«Охир-оқибат у шифохона хавфсизлик хизмати томонидан пайқалди, ушланди ва ҳибсга олинди», - дея таъкидлайди телеканал.
Полициядаги сўроқ давомида қўлга олинган шахс ўз айбини тан олиб, «эътирофга» муҳтож бўлганини билдирди. France Bleu радиостанцияси хабарига кўра, у, шунингдек, бутун ҳаёти давомида тиббиёт ходими бўлишни орзу қилгани ҳақида гапирган.
«Шифокор» иш олиб борган беморларни аниқлашнинг иложи бўлмади. Ҳозирги вақтда у қамоқдан чиқарилди, бироқ олдинда иш юзасидан суд жараёни кутиб турибди.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024