Жаҳон | 21:57 / 11.10.2018
11291
1 дақиқада ўқилади

Пентагон F-35 қирувчисининг парвозларини тўхтатди

Фото: CC BY 2.0 / Heath Cajandig

Пентагон 5-авлоддаги F-35 қирувчи самолётларининг барча парвозларини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берди.

Мутахассисларнинг фикрича, самолётларнинг ёнилғи тизимида носозлик бўлиши мумкин. У топилса, носоз деталь алмаштирилади. Шунингдек, АҚШ ва бошқа давлатлар қуролланишида бўлган барча F-35’лар текширилади.

Таъкидланишича, текширув 24 соатдан 48 соатгача бўлган муддатда тугаши кутилмоқда.

Бундай қарор 28 сентябрда Жанубий Каролина штатида F-35B самолёти биринчи марта қулагандан кейин қабул қилинган. 

АҚШ самолётни яратиш бўйича ишларга 1,5 трлн доллар сарфлаганига қарамасдан, ОАВ самолётда кўплаб техник муаммолар мавжудлигини маълум қилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид