Жаҳон | 12:34 / 11.10.2018
10940
1 дақиқада ўқилади
Трамп: Жанубий Корея АҚШнинг рухсатисиз КХДРга қарши санкцияларни бекор қилмайди
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Жанубий Корея АҚШнинг маъқулловисиз КХДРга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилмайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Трампнинг сўзларига кўра, Жанубий Корея ҳукумати Қўшма Штатларнинг маъқулловисиз ҳеч қандай қадамларни қўймаяпти ва қўймайди.
«Улар (Жанубий Корея) бизнинг розилигимизни олмай туриб санкцияларни бекор қилишмайди», - дея айтиб ўтди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин билан қачон учрашишини айтганди.
Унинг маълум қилишича, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан янги учрашуви Америка конгрессига сайловлардан кейин юз беради.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024