Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мудофаа вазири Арманистон, Беларусь ҳамда Озарбойжон мудофаа вазирлари билан учрашув ўтказди
Бугун, 11 октябрь куни «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Арманистон, Озарбойжон ва Беларусь республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари билан алоҳида, икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Учрашув давомида томонлар мудофаа ва ҳарбий таълим соҳасида ҳозирги кунда олиб борилаётган ҳамкорлик ҳамда унинг истиқболларига оид масалаларни муҳокама қилди, ҳарбий техника йўналишида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар.
Озарбойжон ва Беларусь республикаларининг мудофаа вазирлари билан бўлиб ўтган учрашув якунида 2019 йил давомида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама режалар имзоланди.
Ўзбекистон ва Беларусь республикаларининг Мудофаа вазирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасидан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг Беларусга расмий ташрифлари, келгусида ҳам ҳарбий топография, геодезия, картография ва навигация соҳаларида ҳамкорликни давом эттириш, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш масалалари ўрин олган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида Беларусь билан қўшма машғулотларини ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий таълим соҳасида тажриба алмашишга йўналтирилган тадбирларни ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, режага кўра, ўзбекистонлик ҳарбий мутахассислар Озарбойжонда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда кузатувчи сифатида иштирок этиши таъкидланган.
Маълумот ўрнида: жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон халқаро форумлар саройида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг 75-мажлиси бўлиб ўтади. Унда Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирок этади.
Мавзуга оид
19:10 / 21.02.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади
15:21 / 20.02.2026
2025 йилда Ўзбекистон буғдой уни импортини қисқартирди
06:00 / 19.02.2026
Президент икки томонлама ҳужжатларни имзолашга бағишланган маросим ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди
05:55 / 19.02.2026