Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Менга бу ғоя ёқмаяпти». Трамп Саудия Арабистонига алоқадор баёнот берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони Қўшма Штатлардан қурол сотиб олишни тўхтатишини истамайди. Америка етакчисининг сўзлари Reuters томонидан келтирилган.
Аввалроқ, америкалик сенатор Рэнд Пол АҚШдан Саудия Арабистонига қурол етказиб беришни тўхтатишга эришмоқчи эканлигини маълум қилганди. У Саудия Арабистонининг Туркиядаги консулхонасида саудиялик мухолиф журналист ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар фонида шундай баёнот берди.
«Улар [саудияликлар] АҚШнинг ҳарбий қурол-аслаҳаларига 110 миллиард доллар сарфлашмоқда, бу эса бизнинг мамлакатимиз учун иш ўринлари яратяпти», - деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, Америка Қўшма Штатлари бундан буён 110 миллиард доллар олмаслиги ҳақидаги ғоя унга «ёқмаяпти». Шунингдек, Трампнинг таъкидлашича, агар Қўшма Штатлар ўз қуролларини Саудия томонига сотишни тўхтатса, унда улар «бу пулларни олишади» ва Россия ёки Хитойда «сарфлашади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик сенатор Ар-Риёдга қурол етказиб беришни тақиқлаш билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026