Афғонистондаги митинг чоғида содир этилган портлашда қурбонлар сони 22 кишига етди
Афғонистоннинг Тахор вилоятида сайловолди митингида содир этилган портлашда ўлганлар сони 22 кишига етган, турли даражада жароҳатланганлар 36 кишини ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Tolo news телеканали вилоят раҳбари вакилининг сўзларига таянган ҳолда.
Телеканалнинг хабар беришича, портлаш маҳаллий вақт билан соат 14:00 (Тошкент вақти билан 13:30 да) да содир этилган ва сайловолди пойгасида иштирок этаётган номзодлардан бири Назифа Бекни йўқ қилишга қаратилган. Бу парламент сайловолди кампанияси доирасида биргина октябрь ойининг ўзида содир этилган учинчи портлашдир.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани, БМТнинг Афғонистондаги миссияси вакиллари, АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Жон Басс ҳужумни қоралаб чиқишди ва парламент сайловларни тинч ва демократик йўл билан ўтказишга чақиришди.
Мавзуга оид
23:22 / 24.09.2024
БМТ Афғонистонда аёлларга қўйилган барча чекловларни олиб ташлашни талаб қилди
19:37 / 24.09.2024
Муҳожирлардан ҳимояланиш учун: Эрон Афғонистон билан чегарада девор қурмоқда
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024