Facebook: хакерлар сентябрдаги киберҳужумда қарийб 30 млн фойдаланувчи маълумотларини олган
Хакерлар 2018 йил сентябрь ойидаги киберҳужум натижасида 30 миллион фейсбук фойдаланувчисининг маълумотларига киришга муваффақ бўлди, дея хабар берди ижтимоий тармоқ маъмурияти.
Суриштирувнинг кўрсатишича, аввалига хакерлар 400 минг фойдаланувчининг кириш калитларига эга бўлишган; кибержиноятчилар уларнинг ёзувлари, дўстлари ва гуруҳлари, мессенжердаги сўнгги суҳбатдошларнинг исмлари ва ҳаттоки баъзи хабарларнинг мазмунини кўришлари мумкин эди.
Кейин улар ўша 400 минг кишининг дўстлари бўлган 30 миллион одамнинг аккаунтларига кириш калитларини ўмаришди. Уларнинг 15 миллионида хакерлар исмлар ва алоқа маълумотларини, яна 14 миллионида - жинси, тили, муносабатлар ҳолати, иши, таълим, ишлатиладиган гаджет ҳамда бошқа маълумотларни кўришган. Хакерлар яна бир миллион фойдаланувчиларнинг маълумотларига кира олмадилар.
Facebook’дан маълум қилишларича, ижтимоий тармоқ ФҚБ билан ҳамкорлик қилмоқда. У бузиб кириш ҳолатини фаол тергов қиляпти ва ижтимоий тармоқдан ҳужум ортида ким турган бўлиши ҳақида сўраган.
Компания сентябрь ойининг охирида фойдаланувчи маълумотлари яна сизиб чиққани ҳақида хабар берди. Ўшанда киберҳужум 50 миллион фойдаланувчига таъсир кўрсатганлиги маълум қилинди, бироқ, уларга қандайдир зарар етказилганми ёки йўқми, бунга аниқлик киритилмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ деярли бутун сентябрь ойи давомида Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи ишида носозликлар кузатилди. Сервисга кириш билан боғлиқ муаммолар яна VPN-иловалар оммабоплигини оширди. Масалан, iOS учун VPN Proxy Master Ўзбекистондаги энг кўп юклаб олинган дастурга айланган.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024