Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масаласида музокара ўтказди
2018 йилнинг 8-12 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон – Қозоғистон музокараларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегара чизиғи айрим участкаларини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатларнинг лойиҳалари тайёрланди.
Учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида 2019 йилда бажарилиши режалаштирилаётган дала демаркация ишлари кўлами ҳам муҳокама қилинди.
Ҳукумат делегацияларининг кейинги учрашувини жорий йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон ҳудудида ўтказиш белгиланган.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026