Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари товар айланмасини 40 фоизга оширди
Фото: 123RF
Россия ва Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари товар айланмаси 2018 йилда 40 фоизга ошди. Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалиги вазири Сергей Левин пайшанба куни маълум қилди.
«Қишлоқ хўжалиги товар айланмаси барқарор ва изчил ўсиб бормоқда. Шуни таъкидлашни истардимки, умумий товар айланмасига нисбатан жадал суръатларда ўсмоқда. 2018 йилда у 40 фоиздан кўпроққа ошди, ўсиш бир неча йилдан бери кузатилмоқда», - деди Левин минтақалараро ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия форуми очилишида.
Бугун Тошкентда минтақалараро ҳамкорлик бўйича биринчи форум бошланди, унинг доирасида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, минтақаларнинг экспорт салоҳиятини таҳлил қилиш масалалари муҳокама этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18-19 октябрь кунлари Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюради. Кутилишича, президент Шавкат Мирзиёев ва Россия етакчиси жума куни форумда иштирок этади.
Мавзуга оид
07:52
Мудҳиш қотилликка қўл урган ўзбекистонлик аёл Россия руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026