Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ростовда Ўзбекистон бош консулхонаси очилади
Ростов-Донда Ўзбекистон бош консулхонаси очилади. Бу ҳақда Ростов области губернатори матбуот хизмати хабар қилди.
Василий Голубев бу ҳақда Тошкентдаги «Россия ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида минтақалараро ҳамкорлик форуми»да баёнот берди.
Тадбирда Россия ва Ўзбекистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
«Сўнгги бир йил ичида Ростов области ва Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси деярли икки баробарга ошиб, 163 миллион доллардан кўпроқни ташкил этди. Республикага экспортимиз ҳажми учдан икки қисмга ошди», - дея таъкидлаб ўтди Голубев.
Губернаторнинг сўзларига кўра, Ростовда Ўзбекистон бош консуллигининг очилиши «яқин келажакда» бўлиб ўтади. Қарор федерал даражада қабул қилинган.
Мавзуга оид
11:05 / 31.05.2026
Украина Россияни Қрим билан боғловчи трассага ҳужум қилмоқда
22:23 / 19.04.2026
Ростовда цирк томошаси пайтида йўлбарс томошабинлар орасига кириб олди
14:14 / 05.03.2026
Ростов вилоятида Ми-8 ҳарбий вертолёти уриб туширилди
12:41 / 05.03.2026