Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Жанубий Корея КХДР сабабли йирик ҳарбий машғулотларни бекор қилди
Фото: REUTERS/Kim Hong-Ji
АҚШ ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари ҳар йили ўтказилувчи Vigilant Ace авиация қўшма машғулотларини бекор қилишди. Машғулотлар декабрга режалаштирилган эди. Бу ҳақда Пентагон вакили Дана Уайт маълум қилди.
“Мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва миллий мудофаа вазири Чон Гён Ду Шимолий Корея билан дипломатик жараённинг давом этишига барча имкониятларни бериш учун Vigilant Ace машғулотларига тайёргарлик кўришни тўхтатишга қарор қилишди”, деб айтган Уайт.
Машғулотларнинг бекор қилиниши ҳақидаги қарор АҚШ ва Жанубий Корея мудофаа вазирларининг Сингапурдаги учрашувида қабул қилинган. Бу учрашувда Япония мудофаа вазири Такэси Ивая ҳам иштирок этган. Вазирлар учрашувда, шунингдек, Корея яриморолидаги вазиятни ҳамда Пхеньянга қарши санкцияларни муҳокама қилишган.
2017 йилда Vigilant Ace машғулотлари декабрь ойида бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
23:24 / 12.02.2026
Россия Трампнинг таҳдидларига қарамай, Кубага нефть етказиб беришга қарор қилди
22:21 / 12.02.2026
АҚШ Венесуэланинг «нефть карантини» тугаганини эълон қилди
17:59 / 12.02.2026
Gallup АҚШ президентининг маъқуллаш рейтингини эълон қилишни тўхтатади
15:52 / 12.02.2026