ЕХҲТ бир соат ичида Донбассдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш мумкинлигини маълум қилди
ЕХҲТнинг Украинадаги Махсус мониторинг миссияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Александр Хуг сўзларига кўра, Донбассдаги ҳарбий ҳаракатларни бир соат ичида тўхтатиш мумкин. Бу ҳақда у «Америка овози»га берган интервьюсида айтиб ўтган.
Хугнинг сўзларига кўра, минтақадаги можаронинг якун топиши учун ҳудудлар иқтисодий тикланиши ва миналардан тозалашга кетадиган вақтдан анча кўпроғи талаб этилади. Хугнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда тинчлик режимини можарода иштирок этаётган ҳар икки томон ҳам бузмоқда, бунинг олдини олиш учун икки томоннинг қадамлари зарурдир.
Хугнинг фикрига кўра, Донбассдаги зиддият минтақадаги барча болалар ҳаётида «ҳеч қачон йўқолмайдиган излар» қолдиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕХҲТ Россиядан Донбассга йўл олаётган зенит қурилмасини кўрсатганди.
Украинадаги ЕХҲТнинг Махсус мониторинг миссиясининг кузатувчилари Россиядан Донбассга йўл олаётган юк машиналари колоннасини аниқлашди, улардан бири зенит қурилмасини олиб кетаётган бўлган.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024