Қобулдаги сайлов участкаларида бир нечта портлашлар содир бўлди
Афғонистон пойтахти Қобулдаги сайлов участкаларида бир нечта портлашлар юз берди. Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) хабар бермоқда.
Ҳодиса ҳақида батафсил маълумотлар ҳозирча берилмаяпти. Маҳаллий ОАВ портлашлар ҳақида хабар бермади, ҳукумат томонидан бу борада изоҳ берилмади.
Бу йил Улуси Жирғадаги депутатлик ўринлари учун 2,5 мингдан ортиқ номзод курашади. Уларнинг 205 нафари 26та сиёсий партиядан кўрсатилган бўлса, қолганлар мустақил номзодлардир. Сайловлар Афғонистондаги 34 вилоятдан 32тасида ўтказилади – Ғазни вилоятида сайловлар 2019 йил баҳорида ва Қандаҳорда бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади.
Мамлакат бўйича бугунги сайловларда жами 7,5 мингта сайлов участкасидан 5 мингтага яқини ишлайди – қолганлари хавфсизлик нуқтаи назаридан ишламайди. Сайловларнинг дастлабки натижалари ноябрнинг биринчи ўн кунлигида, якуний натижалари эса 20 декабрда эълон қилинади.
Аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани сайловларда овоз бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024