Спорт | 20:00 / 20.10.2018
7912
1 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Локомотив» «Пахтакор»ни енгиб, чемпионлик сари дадил қадам ташлади

Суперлига 26-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Пахтакор» ўз майдонида «Локомотив» билан беллашди ва 1:3 ҳисобида ютқазди. 

43-дақиқада Анзур Исмаилов боши билан зарба йўллаб, «Пахтакор» дарвозасини ишғол қилди. 64-дақиқада Марат Бикмаев жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобдаги фарқни оширди. Бироқ, «Пахтакор» шу заҳоти уни қисқартирди. 69-дақиқада Фарруҳ Сайфиев яқин масофадан «Локомотив» дарвозасини ишғол қилди. 81-дақиқада Сардор Мирзаев узоқ масофадан чиройли зарба йўллаб, якуний натижага нуқта қўйди.

Бу ғалабадан сўнг, «Локомотив» турнир жадвалида «Пахтакор»дан 6 очко илгарилаб кетди ва чемпионлик сари дадил қадам ташлади.

Суперлига, 26-тур
20 октябрь, Тошкент, «Пахтакор» стадиони
«Пахтакор» - «Локомотив» 1:3
Голлар:
 Фарруҳ Сайфиев (69) - Анзур Исмоилов (43), Марат Бикмаев (64), Сардор Мирзаев (81)

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид