Жаҳон | 13:30 / 21.10.2018
8149
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда сайловлар вақтидаги терактлар оқибатида 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилоятида йўл ёқасида ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Нангарҳар вилояти маъмурияти хабарига кўра, қурбонлар орасида 6 нафар бола ҳам бор.
Бу теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олаётгани йўқ. Бу ҳудудда «Толибон» ҳаракати ҳам, ИШИД таъсиридаги жангари гуруҳлар ҳам фаол.
Нашрнинг қайд этишича, портлаш Афғонистон парламенти қуйи палатаси учун сайловларнинг иккинчи кунида содир этилди.
Сайловлар 20 октябрь куни бошланган, шанба кунги давомли портлашлар туфайли 40дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
17:58 / 11.09.2024
АҚШ тарихидаги энг йирик теракт — 11 сентябр воқеаларини акс эттирган суратлар
16:56 / 10.09.2024