Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда замонавий гемодиализ ва лаборатория диагностика маркази ташкил этилади
Хусусий тиббий хизмат кўрсатиш турларини ривожлантириш ва қамровини кенгайтириш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида замонавий гемодиализ ва лаборатория диагностика маркази фаолиятини ташкил қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. KUN.UZ мухбири ҳукуматдаги манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Ҳужжатга кўра, замонавий гемодиализ ва лаборатория диагностика марказини ташкил этишга доир инвестицион лойиҳа Alles Sag'lik Group хорижий корхонаси томонидан амалга оширилади.
Инвестор 12 ой давомида ўз маблағлари эвазига 5 миллион доллар сармоя жалб қилиш, тегишли объект реконструкцияси ва капитал таъмирлови, уни жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш масъулиятини ўз зиммасига олади.
Стационар 50 ўринга мўлжалланган бўлиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, замонавий гемодиализ ва лаборатория диагностика маркази фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 150 та янги иш ўрни яратилади.
Қарорга мувофиқ, марказ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланувчи меъёрлар асосида беминнат тиббий ёрдам кўрсатади.
Мазкур қарор ижроси назорати Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев зиммасига юклатилди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
10:12 / 10.03.2026