Жаҳон | 20:52 / 22.10.2018
2351
1 дақиқада ўқилади

Uber 2021 йилдан дронларда озиқ-овқат етказиб беради

Uber 2019 йилдан ўз дронларини ишлаб чиқара бошлайди ва 2021 йилдан уларни тижорат мақсадларида ишга туширади, дея хабар беради The Wall Street Journal. 

WSJ мухбирининг саволларидан кейин Uber ўз сайтидаги эълонни ўчириб ташлаган ва ундаги маълумот ҳали эрта босқичда бўлган лойиҳани тўғри етказиб бера олмаганини қайд этган. 

Uber, Apple, Microsoft ва бошқа компаниялар 2018 йилнинг майида АҚШга озиқ-овқат ташиш учун дронлардан фойдаланишга рухсат олди. АҚШ транспорт вазирлиги Amazon ва Хитойнинг дрон ишлаб чиқарувчи DJI компаниясининг мурожаатларига рад жавобини берди. Uber раҳбари Дара Хосровшахи компанияга "учар бургерлар" кераклигини таъкидлади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид