Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan автомобиллари «Namangаn-Аvtоtexxizmat» МЧЖ автосалонларида исталган усулда сотилади. Расмий дилер ишга ҳам қабул қилинади
GM Uzbekistan қўшма корхонасининг Наманган вилоятидаги расмий дилери ҳисобланган «Namangаn-Аvtоtexxizmat» МЧЖ ўз автосалони орқали Ўзбекистондаги барча юридик ва жисмоний шахсларга автомобиль хариди учун тўловни Сиз истаган усулда (нақд, пластик карта ва ҳоказо) амалга ошириш имконини тақдим этади. МЧЖ молиявий амалиётнинг тез ва сифатли, қисқа муддатда амалга оширилишини кафолатлайди.
Келинг, кўринг, харид қилинг! МЧЖ ходимлари Сизга хизмат қилишдан беҳад мамнун бўлишади!
Бу ҳали ҳаммаси эмас
GM Uzbekistan компаниясининг расмий ҳудудий дилери ҳисобланган «Namangаn-Аvtоtexxizmat» МЧЖ ўз автосалони орқали автомобилларни сотиш ва автосавдо борасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида «Автосавдо агенти» бўйича бўш иш ўринларига ишга таклиф этади!
Хўш, сиз ушбу фирма ходимига айланиб, нималарни қўлга киритасиз?
«Namangаn-Аvtоtexxizmat» МЧЖ бошқаруви доимий иш жойига, ажойиб жамоа аъзоси бўлиш имконини тақдим этади. Бундан ташқари, асосийси, савдо агентларига белгиланган тартибда меҳнат шартномаси, ҳар бир сотган автомобилнинг таннархидан 0,2 фоиз миқдорида хизмат ҳақи берилади.
Бунинг учун сиз нималарни билишингиз талаб этилади? Ишга номзод бўлган даъвогар қуйидагиларни билиши шарт:
Ёш: 20-35 ёш атрофида
Компьютер: бемалол ишлай олиши;
Маълумоти: олий ёки ўрта техник;
Тажриба: камида 2-3 йил;
Тил билиши: ўзбек ва рус тилини мукаммал билиши;
Маош: суҳбатдан сўнг белгиланади.
Манзил: Наманган шаҳар, Тинчлик кўчаси, 3-уй;
Мурожаат учун телефонлар: 692 324 570, 692 325 279, +99893 6783743, +99897 3750444, +99895 3033777
Ходимлар бўлими: Ибрагимова Эммине
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 12.03.2026
“10 кунда 3 марта бузилди” – Тошкентда янги олинган BYD Seal 6 харидори ва уни сотган автосалон ўртасида низо чиқди
10:38 / 12.02.2026
Тошкентдаги “Dna motors” автосалони мансабдорлари қамоққа олинди
18:21 / 17.01.2026
Сурхондарёда автосалон мансабдори юзлаб одамни чув туширди
12:08 / 28.10.2025