Мактабгача таълим вазирлиги болаларнинг оммавий заҳарланишига нима сабаб бўлганини билдирди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 433-сонли МТМнинг 37 нафар тарбияланувчиси бундан бир неча кун олдин озиқ-овқатдан заҳарланиши оқибатида касалхонага ётқизилганди (8-9 октябрда 32 киши, 10 октябрда 5 киши).
Мактабгача таълим вазирлигининг хабар беришича, ҳозирги вақтда барча болалар касалхонадан чиқарилди. Болалардан таҳлил намуналари олиниб, Давлат санитария-эпидемиология назорати (ДСЭН) бактериологик лабораториясига юборилди.
“Овқат тайёрлаш технологиясининг қўпол бузилиши ва санитар қоидаларга риоя қилмаганлик сабабли, 2018 йилнинг 5 октябрида 433-сонли МТМнинг ошпазлари томонидан тайёрланган «тефтеллар»да эҳтимол Шигелла Флекснер 1б серотипи (халқаро касалликлари таснифи бўйича А05.8) овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарган”, - дейилади ДСЭН хулосаси бўйича Лаборатория таҳлили натижаларида.
Аммо айнан Шигелла Флекснер оқибатида овқатдан заҳарланишнинг дастлабки ташхиси тўлиқ тасдиқланмаган. Ташхис натижаларига кўра, 37 нафар боладан фақат 6 нафарида ушбу микроорганизм аниқланди.
Шунингдек, махсус совутгичдаги қопқоқли стерил шиша идишларда сақланадиган кунлик овқат намуналари ҳам текширилди. Намуна сўнгги овқатланишдан 72 соат кейин (8 октябрда) олинган. Узоқ вақт ўтганига қарамай, лабораторияда бактериологик текширувлар овқат намунасидан Шигелла Флехнерни топмади.
"Эпидемиологик текшириш ва лаборатория тадқиқотлари натижалари муассасанинг ошхонасида санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя қилмасликни кўрсатмоқда. 433-сонли МТМда дезинфекция ва ювиш воситалари захираси етарли даражада бўлишига қарамай, текширув вақтида МТМ ходимлари томонидан кунлик фойдаланиш етарли даражада эмаслиги аниқланди”, - дейилади Мактабгача таълим вазирлиги хабарида.
Текширув натижаларига кўра, МТМнинг 15 нафар ходими, режали тиббий кўрикдан ўтмаганлиги учун ишдан бўшатилди. Ҳамшира ва барча ошхона ходимлари ишдан бўшатилди, МТМ раҳбарининг лавозимига мос келиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Таъкидланишича, аниқланган қоидабузарликлар бўйича материаллар Бош прокуратурага берилди.
Мавзуга оид
17:12 / 22.10.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши заҳарланишдан ҳалок бўлди
14:30 / 24.09.2024
Красноярск ўлкасида тўрт бола заҳарланишдан вафот этди
17:06 / 23.09.2024
Олмалиқдаги мактабда 12 ўқувчи сувдан заҳарлангани айтиляпти. Ўзсувтаъминот буни рад этди
21:42 / 04.09.2024